Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 15 октябрь куни нишонланади

297750-eid-al-fitr-2012-the-end-of-ramadan-festivities-around-the-world

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 15 октябрь сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2013 йил 15 октябрь дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатда байрам сифатида кенг нишонланади.

Президент Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширишни кўрсатма берди.

Президент ўз қарорида муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш мақсадида ушбу нишонлашга урғу берган.