“Vatandosh” жамияти қошидаги тил курсларида “куркахўрлик” бўлиб ўтди

IMG_1693

Маълумки, бугунги кунда “Vatandosh” Ўзбекистон — Америка жамияти томонидан турли маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш яхши анъанага айланиб бормоқда. Уларда нафақат халқимизнинг эзгу анъаналари, қадриятлари билан боғлиқ тадбирлар, балки Америка жамиятига хос турли миллий байрамлар ҳақида тақдимотлар ўтказилмоқда.

Хусусан, яқинда “Vatandosh” жамияти қошидаги тил курслари талабаларига америкалик ўқитувчилар Америка миллий байрами — Шукроналик куни куни ҳақида кўргазмали чиқиш тайёрлаб намойиш этишди. Сўнг талабалар ушбу байрамнинг бош таоми — курка тановулига таклиф қилинди.

IMG_1699

Шукроналик куни АҚШ ва Канадада миллий байрам бўлиб, Канадада октябрь ойининг иккинчи душанбаси, АҚШда эса ноябрь ойининг тўртинчи пайшанбаси нишонланади.

IMG_1707