Ригада вайрон бўлган савдо маркази қурбонлари сони 51 кишига етди

Латвия президенти ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган диний маросимда. (с) president.lv/
Латвия президенти ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган диний маросимда. (с) president.lv/

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиншга Рига шаҳридаги савдо марказининг томи қулаб тушиб, одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни кечқурун Латвия пойтахти Ригада Maxima савдо марказининг томи қулаб тушган. Кейинчалик воқеа жойида қутқарув бригидаси иш олиб бораётган пайтда савдо маркази деворларидан бири ағанаб тушади. Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар қутқарувчилар гуруҳи аъзоси ҳам бор.

Maxima савдо марказидаги фожеа муносабати билан 23,24 ва 25 ноябрь кунлари мамлакатда мотам кунлари деб эълон қилинган ва барча кўнгилочар тадбирлар бекор қилинган. Латвияга бирдамлик намойиш этган ҳолда қўшни Литва ва Эстония ҳам 24 ноябрь кунини миллий мотам куни сифатида эълон қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур ҳалокат натижасида 51 нафар киши қурбон бўлган. Ҳукуматнинг маълум қилишича, қутқарув операцияси вақтида ҳалок бўлган давлат ўт ўчириш-қутқарув хизмати ходимларининг оила аъзоларига 50 минг лат (100 минг АҚШ доллари) миқдорида товон пули тўланади.

SHARE