Питерда миграция қонунчилигини ҳаммадан кўпроқ ўзбекистонликлар бузмоқда

1378115566_vydvorenie-uzbekov-29.08.2013-006

Йил бошидан бери Санкт-Петербург суд ижрочилари мамлакат ҳудудидан қарийб 1,5 минг нафар хориж фуқаросини чиқариб юборган. Биргина ноябрь ойида 139 нафар мигрант депортация қилинган.

«Регнум» ахборот агентлигининг хабар беришича, Питерда миграция тартиб-таомилларини ҳаммадан кўпроқ Ўзбекистон фуқаролари бузишаётгани аниқланган. Мисол учун, ўтган давр ичида 906 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилган бўлса, бу кўрсаткич Тожикистон учун 298 нафарни, Қирғизистон учун 71 нафарни ташкил қилган.

Улар орасида Озарбойжон (41), Украина (38), Молдовия (24), Хитой (21), Грузия (19), Белорусь (16), Туркманистон (15), Нигерия (10), Арманистон (9), Миср (9), Ҳиндистон (3), Конго (3), Жазоир (2), шунингдек, Коти-д’Ивуар, Латвия, Покистондан бир нафардан мигрант чиқариб юборилган.

Россияда 2013 йилнинг август ойи охирига келиб, 11 миллион нафарга яқин хорижий мамлакат фуқаролари бор. Уларнинг 2,7 миллион нафари Ўзбекистондан, 1,5 миллион нафари Украинадан, 1,2 миллион нафари Тожикистондан, 500 минг нафардан ортиғи эса Қирғизистондан ҳисобланади.