Украинада ўзбекистонлик талаба Қуръони карим қироати бўйича танловда ғолиб бўлди

dlnd2nZokUc

Ўзбекистонлик 21 яшар талаба Сардорбек Сайфутдинов Бутунукраина Қуръони карим қироати танловида «1 Жуз» йўналишида ғалаба қозонди. Украина оммавий ахборот воситаларига таяниб 12news.uz сайтининг ёзишича, Сардорбек ғалабаси учун планшет, фахрий ёрлиқ ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.

Сардор СайфутдиновТ. Шевченко номидаги Луган миллий университетининг хорижий тиллар факультети талабаси бўлиб, у факультетда “араб, инглиз тиллари ва адабиёти” мутахассислиги бўйича таҳсил олади.

Хабарларда келтирилишича, талаба Қуръонни “чиройли ва оҳангга солиб” ўқигани учун эътиборга тушган.

Сайтнинг ёзишича, Ўзбекистон ва Украина ўртасида 1997 йилдан бери икки давлат таълим тизими ҳужжатларини расман тан олиш бўйича битим амал қилади. Яъни, Ўзбекистонда олинган дипломлар Украинада тан олинади. Қолаверса, Украина ҳар йили Ўзбекистон талабалари учун 30 та стипендия жорий қилган.