Абдулазиз Комилов Жорж Кролни қабул қилди

1040337_10151982581684186_619414333_o-1

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида мулоқотлар ўтказди.

Ташқи  ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда келтирилишича, томонлар икки томонлама алоқалар, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди.

Сайтда бошқа масалалар ҳақида сўз бормаган. Шуни айтиш керакки, охирги марта элчихона раҳбари АҚШ Транспорт қўмондонлиги қўмондони Уильям Фрейзер III Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан биргаликда Ўзбекистонни Афғонистон билан боғловчи “Дўстлик” кўпригида ўрнатилган темир йўл сканерининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.