Ўзбекистонда болаларга мўлжалланган хорижий телеканаллар намойиши тунги вақтларда чекланади

    Газета.Uz
    Газета.Uz

    Ноябрь ойининг охиридан Ўзбекистон рақамли ва кабель телевидениеси хорижий болалар телеканалларининг тунги вақтлардаги намойишига чекловлар жорий қилган.

    Газета.uz сайтининг ёзишича, “Карусель”, “Дисней”, “Детский мир” телеканаллари эндиликда эрталаб соат 7:00дан кеч соат 22:00га қадар намойиш этилади. Қолган пайтлари лавҳа (заставка) туради.

    Сайтнинг UzDigital TV, Stars TV рақамли телевидениелари ҳамда “Ўзбекистон кабель телевидение” МЧЖга таяниб маълум қилишича, бу тартиб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиясининг тегишли баённомаси асосида жорий қилинган.

    Газета.Uz мазкур телеканаллар чеклови сабаблари ҳақида ахборот ололмаган.

    SHARE