Ҳамроҳининг «шоппинг»ига чидай олмаган хитойлик ўз жонига қасд қилди

article-2520753-19FAC97B00000578-338_634x426

Хитой шарқида жойлашган Сюйжоу шаҳридаги савдо маркази мижозлари ҳақиқий драмага гувоҳ бўлишди. Гап шундаки, 38 яшар хитойлик эркак киши маъшуқасининг қистови остида узоқ давом этган савдо-сотиққа чидай олмай ўз жонига қасд қилган.

Th Daily Mail’нинг супермаркет кузатув камераси видеосига асосланиб ёзишича, Тао Сяо ва унинг ҳамроҳи беш соат давомида шоппинг қилишади. Рождество ва Янги йил байрами арафасида жуфтлик 5 соат ичида анча нарса харид қилишади.

Узоқ юр-юрдан чарчаган эркак киши ўз ҳамроҳига кўп нарса харид қилишганини бир неча маротаба айтган. Аммо маъшуқаси харид қилишда давом этган. Гувоҳларнинг қайд этишича, ҳамроҳи оёқ кийим сотиб олиш учун яна бир магазинга кириши кераклигини айтади.

“Эркак киши ҳамроҳида етарлича оёқ кийим борлигини бот-бот тушунтиришга уринди. У мазкур оёқ кийимларни умрининг охиригача кийиб адо қила олмаслигини таъкидлади. Аммо ҳамроҳи бунга жавобан эркакка бақира бошлайди, уни байрам кайфиятини бузишда айблади”, — дейди гувоҳлардан бири.

Унинг қайд этишича, баҳс эркак харид қилинган буюмларни ерга улоқтириб, юқори қават балконидан ўзини отиб юбормагунича давом этади. Эркак киши еттинчи қаватдан савдо расталаридан бирининг устига, сўнг ерга қулаб тушади.

Қутқарув хизмати тез етиб келган бўлса-да, бахтиқаро эркакка ҳеч ким ёрдам бера олмади. Савдо маркази буни “бахтсиз ҳодиса” сифатида баҳолаб, байрам арафасида кўпчилик  руҳан сиқилиб юриши мумкинлигини айтиб ўтди.

SHARE