2013 йил поёнига етиб бормоқда. Йил жуда кўп сиёсий, ижтимоий-иқтисодий воқеликларга бой бўлди. Келинг, уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Католик черкови понтифики, Рим папаси Бенедикт XVI бугун Ватиканда ўтказилган йиғилишда шу йилнинг 28 февраль куни тахтдан воз кечишини маълум қилди. Фракциск Рим папаси этиб сайланди. Бу 1200 йиллик тарих давомида Европадан бўлмаган илк руҳонийдир.

2. Венесуэла президенти Уго Чавес узоқ хасталикдан сўнг вафот этди.

3. Бостонда бўлиб ўтаётган марафон чоғида теракт содир бўлди. Ака-ука Царнаевлар уюштирганлиги айтилади.

4. Ҳасан Руҳоний Эрон Ислом Республикаси президенти этиб сайланди. Шундан сўнг Ғарб билан алоқаларда «юмшаш» кузатилди.

5.Эдвард Сноуден АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг махфий дастурларини кенг жамоатчиликка ошкор қилди ва Россиядан вақтинчалик қўним топди.

6. Мисрдаги беқарорлик давом этди. Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилди. Ҳукумат беқарор фаолият юритмоқда.

7. Россия дипломатияси Сурияга ҳарбий аралашувнинг олдини олишга муваффақ бўлди.

8. Украинада Европа билан интеграция тарафдорлари ва ҳукумат ўртасида кескин тўқнашувлар бўлиб ўтди.

9. «Темир хоним» — Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тэтчер оламдан ўтди.

10. Нельсон Мандела оламдан ўтди. Бутундунё Нельсон Мандела вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

11. Шаҳзода Уильям ва Кейт Мидлтон ўғил фарзанд кўришди.

12. АҚШда федерал ҳукумат ёпилди. Федерал давлат идоралари 16 кун ишламади.