Томас Жифферсон мусулмон бўлганми?

sp-6-athomas

АҚШ асосчиларидан бири, АҚШ Конституцияси асоси бўлиб хизмат қиладиган Мустақиллик декларацияси муаллифи ҳамда Американинг учинчи президенти Томас Жифферсон Ислом динига ҳам руҳан, ҳам дунёқараш нуқтаи назаридан анча яқин бўлган. Бу ҳақда тадқиқотчи Дениз Спилбергнинг «Томас Жифферсоннинг Қуръони: АҚШ асосчиси ва ислом» деб номланган китобида сўз боради.

Индонезиянинг  Jakarta Post газетаси ёзишича, 18-асрнинг 70-йилларида Томас Жифферсон ўз кутубхонасида кўплаб Ислом динига оид қўлёзмаларини, шу жумладан, Қуръони каримни тўплайди. Қолаверса, унинг аксарият сиёсий рақиблари  мусулмон эканликда айблашгани ҳам тарихий манбаларда ўз аксини топган.

Томас Жифферсон Шимолий-Америка Қўшма Штатларининг пойтахтида камида битта масжид бўлишига хайрихоҳ бўлган.

Жифферсоннинг Шимолий Африкадаги мусулмон давлат раҳбарлари билан ёзишмаларида у Ягона Худо йўлида ягона иймон борлигига кўп бора мурожаат қилган. «Унинг мусулмон подшоҳлари билан фаол мулоқот олиб бориши, аввало, унинг исломга қизиқиши билан боғлиқдир», — деб ёзади нашр.

Хабарда келтирилишича, Томас Жифферсоннинг кутубхонасида Ислом учун алоҳида бўлим ажратилган.