Ўзбекистонда ўтган йили 250 минг донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилди

4408742552_e3e7f14771_o

2013 йилнинг январь — декабрь ойларида Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари томонидан 12079,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ўсиш суръати 2012 йилнинг тегишли давридагига қараганда 121,1 фоизни ташкил қилди. Ҳисобот даврида соҳанинг республика саноат ялпи ҳажмидаги улуши 19,8 фоизни ташкил қилиб, 2012 йилдагига қараганда (17,5 фоиз) 2,3 фоизга кўпайди.

2013 йил давомида мамлакатда 251342 дона автомобиль ишлаб чиқарилди, бу 2012 йилнинг шу давридагига қараганда 4,8 фоизга кўпдир. Шу жумладан, юк автомобилларини ишлаб чиқариш 36,9 фоизга, енгил автомобиллар (ихтисослаштирилмаган) 4,5 фоизга, автобуслар 3,3 фоизга кўпайди.

2012 йилнинг январь — декабрь ойлари билан солиштирганда автомобиль двигателлари (4,4 баравар), кузовлар (2,7 баравар), автомобиль ғилдирак дисклари (34,4 фоз), автомобилларнинг тиркамалари ва яримтиркамалари (17,4 фоиз) ишлаб чиқариш ўсди.