Ўзбекистонда жорий йилда иккинчи марта бензин нархи ошди

bjBdUm13892936622461_b

Ўзбекистонда жорий йилда иккинчи марта бензин нархи ошди. Gazeta.uz’нинг ёзишича, 2014 йил 10 январдан Ўзбекистонда бензиннинг чакана савдодаги нархи 20 фоизга қимматлашди.

Янги тарифларга кўра, бир литр Аи-80 бензинининг нархи 2005 сўмни (шу пайтга қадар 1670 сўм эди, 335 сўм ошди), Аи-90 бензинининг нархи 2210 сўмни (1835 сўм эди, 375 сўм ошди), Аи-95 бензинининг нархи эса 2435 сўмни (2020 сўм эди, 415 сўм ошди) ташкил қилди.

Ушбу нархлар ўз ичига жорий йилнинг биринчи январидан ошган истеъмол солиғини ҳам ўз ичига олади. Ўшанда солиқ 25 сўмга, яъни 240 сўмдан 265 сўмга оширилган эди. Ўзбекистонда бензин нархини ошириш, сайтга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Сайтнинг ёзишича, охирги марта бензиннинг нархи 2011 йилнинг 1 август куни ошган эди. Қолган пайтлари эса ҳар йил бошида истеъмол солиғидан келиб чиқиб оширилар эди.