“Даракчи” газетаси фаолияти қайта тикланган

a8d76acbde3200bb15e587d18cad7b44

“Даракчи” нашриёт уйи ходимларининг маълумотларига кўра, эртадан ходимлар вақтинчалик таътилдан чақириб олинишган ва ўз фаолиятларини давом эттиришади.

Pressnews.uz сайтининг ёзишича, “Даракчи” газетаси ва Darakchi.uz сайти фаолияти декабр ойининг бошида вақтинчалик тўхтатиб қўйилганлиги ҳақида аввал хабар тарқалган эди.

“Нашриёт ходимлари сўнгги дамгача ўз фаолиятларини қайта тикланишига ишонишди, ваниҳоят, ушбу узоқ кутилган ҳодиса содир бўлди. Бу ёғига “Даракчи” ижодкорлари ашаддий мухлисларини ўзларининг ижод маҳсуллари билан қувонтиришда ва изланишда давом этишади”, — дейилади хабарда.

Газетанинг бу йилги илк сони  31 январ куни муштарийлар қўлига етиб боради