Янги жангари фильм Нью-Йорк, Тошкент ва Москвада намойиш қилинади

45a2a92903c77c68843a36694dc52f24

Ўзбекистон — Россия киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Геолог. Ўлимдан кучли” жангари фильми баҳорда катта экранларга чиқади. Podrobno ахборот агентлигининг хабар беришича, бу Ўзбекистон учун мутлақо янги кинолойиҳа бўлиб, янги жанр, янги оператор ёндашуви ва махсус эффектлар, энг муҳими, янги сюжет.

Фильм воқеалари ўтган асрнинг 60-йилларида Россияда бўлиб ўтади. Геология факультетининг икки нафар битирувчиси амалиёт ўташ учун Тошкентдан Новосибирскка боришади. Аммо талабаларнинг бегона шаҳарга уюштирган оддий сафари ҳақиқий экшенга айланиб кетади.

Қаҳрамонларни маҳаллий жиноий тўдалар билан кутилмаган учрашувлар, отишмалар, товламачилик, қора ўрмонда бўрилар билан “сайр” ва бошқаларга кутиб турган эди. Бундай воқеалар ривожига умуман тайёр бўлмаган ёш амалиётчилар мураккаб шароитда яшаб қолишга интилашади.

Ижодий гуруҳ ҳозирча кинонинг барча сирларини ошкор қилмаяпти. Шуниси аниқки, суратга олиш жараёнлари Ўзбекистонда ва Россияда (Пермда) бўлиб ўтган. Фильмга маҳаллий ва россиялик актёрлар жалб қилинган, шунингдек, “Геолог” Ўзбекистонда Dolby Digital 5.1 форматида суратга олинган илк продюсерлик лойиҳаси ҳисобланади.

Фильм ижодкорларининг айтишича, ниҳоят замонавий миллий кинода қотиб қолган сюжетлардан воз кечилган. Ўзбекистонда биринчи марта криминал-саргўзашт жанрида фильм суратга олинди. Интернетда ушбу фильмнинг трейлери пайдо бўлди. Фильм премьераси баҳорда Тошкент, Нью-Йорк ва Москвада бўлиб ўтади.

Фильм трейлери: