Ўзбек миллий академик драма театрининг (собиқ Ҳамза) 100 йиллиги нишонланади

2-2

Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти махсус қарорга имзо чеккан.

“Ўзбек Миллий академик драма театрининг нафақат мамлакатимиз, балки Ўрта Осиё минтақасида профессионал театр санъатига асос солиш ва уни ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёш истеъдодларни тарбиялаш борасидаги улкан хизматларини инобатга олиб ҳамда ташкил этилганининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва кенг жамоатчиликнинг Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин”, дейилади қарорда.

1-1

Қарорга биноан, театрнинг 100 йилигини нишонлаш доирасида  Ўзбек Миллий академик драма театри биносини капитал таъмирлаш, замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, “Ўзбек Миллий академик драма театри” китоб-альбомини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, театр ҳақида ҳужжатли фильм яратиш, республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.