iPhone 6 қандай бўлади?

iphone-6-iphonesoft-isoft-concept-2

Apple 2014 йилда iPhone 6’нинг иккита моделини тақдим этади. Худди шундай прогноз билан DisplaySearch таҳлилий компанияси экспертлари чиқишди. Уларнинг тахмин қилишича, Apple 5,5 ва 4,7 дюйм экранга эга янги моделларни мижозлар эътиборига ҳавола этади. 2012 йилда чиқарилган iPhone 5 экрани диогнали 4 дюймни ташкил қилган эди.

DisplaySearch прогнозларига кўра, 4,7 дюйм диагональ экранли модель 1600Х900 пиксель, ҳар дюйм зичлиги — ppi — 386 пикселни ташкил қилади. 5,5 дюймли экран 1920 Х 1080 пикселдан иборат.

International Business Times’нинг ёзишича, Android платформадаги рақобатчи телефонларнинг экран диагонали сал каттароқ — 5,7 ва 6,2 дюйм бўлади. Иккала модель ҳам 2560Х1440 пикселли бўлади.

Айни пайтда 2014 йилнинг иккинчи ярмидан iPhone 6 учун бармоқ излари сканери оммавий равишда ишлаб чиқарила бошланади. Хабарда келтирилишича, iPhone 6 катта эҳтимол билан 2014 йилнинг сентябрь ёки октябрь ойида тақдим қилинади.