Кентуккида қамоқдан қочган маҳбус совуққа чидай олмай орқага қайтди

Мактаб автобуслари, Мичиган
Мактаб автобуслари, Мичиган

Узоқ йиллар давомида илк маротаба Шимолий Американи ҳақиқий қиш қамраб олди. Гап шундаки, АҚШнинг барча 50 та штатида рекорд даражада паст ҳарорат кузатилмоқда, ҳатто анча иссиқ минтақалар Калифорния ва Флоридада ҳам совуқ ҳаво оқими кезиб юрибди.

BBC’нинг ёзишича, қаҳратон совуқ 190 миллион киши яшайдиган ҳудудни қамраб олди. Маълум бўлишича, бундай даражада совуқ ҳарорат Арктикадан келган ҳаво оқими билан боғлиқ.

Ҳароратнинг бу даражада тушиб кетиши оқибатида Кентукки штатида қамоқхонадан қочган маҳбус  исиниш учун қамоқхонага қайтиб келди.

Чикаго
Чикаго

АҚШнинг айрим ғарбий минтақаларида ҳаво ҳарорати -26 даражага тушиб кетди.

Алабама, Жоржия, Теннеси, Арканзас, Мичиган, Мэриленд, Оҳайо, Пенсильвания ва Нью-Йоркда ҳаво ҳарорати ҳали тарихда бунақа қуйи даражага тушмаган эди.

Миннесотада эса ҳаво ҳарорати рекорд даражада, яъни -37 даражага пасайди.

Бундай об-ҳаво шароити Канадада ҳам кузатилмоқда.

Чикаго
Чикаго

Синоптикларнинг айтишича, яқин кунларда Шимолий Америкада ҳаво ҳарорати ноль даражадан кўтарилиши керак.

Бундай совуқ об-ҳаво оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 21 мингдан ортиқ ҳаво қатновлари бекор қилинди.

article-2535695-1A7B8CBB00000578-551_964x606

Нью-Йорк
Нью-Йорк
Миссисипи
Миссисипи