Ислом Каримов Сочида XXII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этмоқда

    41d45af924c043e5cd9b

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов XXII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 7 февраль куни Сочи шаҳрига келди.

    Ушбу Олимпиада ўйинларида саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган спортчилар Ксения Григорьева ва Артём Воронов тоғ чанғиси, Миша Ге фигурали учиш мусобақаларида иштирок этади.

    5 февраль куни Олимпия шаҳарчасида терма жамоамиз шарафига Ўзбекистон Давлат байроғи тантанали равишда кўтарилди.

    ЎзАнинг ёзишича, XXII қишки Олимпиада мустақил Ўзбекистон терма жамоаси қатнашаётган олтинчи шундай мусобақадир. Мамлакат спортчилари мустақил жамоа сифатида иштирок этган илк Олимпиада – 1994 йилда Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида ўтган XVII қишки Олимпия ўйинларида фристайл бўйича олтин медални қўлга киритиб, улкан муваффақиятга эришган эди.

    Сочи шаҳрида ўтаётган XXII қишки Олимпия ўйинларида 105 мамлакатдан 6 мингга яқин спортчи иштирок этмоқда.

    XXII қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакати давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда.