Ўзбекистонлик Миша Ге кейинги босқичга йўл олди

Daryo.Uz
Daryo.Uz

Шу йилнинг 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да Сочидаги “Айсберг” спорт саройида Олимпия ўйинларининг фигурали учиш қисқа дастури бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик мусобақаларида ўзбекистонлик спортчи Миша Ге 68,07 балл тўплади ва мусобақанинг 2 босқичи — эркин дастурда иштирок этиш ҳуқиқига эга бўлди. Бу ҳақда Daryo.Uz хабар берди.

Миша энг яхши 24 спортчи қаторига киргани туфайли кейинги босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Эркин дастур мусобақалари эртага, 14 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.