Нью-Йоркда Навоийхонлик бўлди

Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий тавалуддининг 573 йиллиги муносабати билан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Ватандош” Ўзбек-Америка жамияти қошидаги инглиз тили курсларида таҳсил олаётган ватандошларимиз билан шеърхонлик кечаси ташкил қилинди.

CYMERA_20140210_221122

Ушбу кечада ҳазрат Навоийнинг ҳаёти,  ижоди ва давлат ишларидаги фаолияти ҳамда дунё адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида тадбир ташкилотчиси Фароғат Эшбекова йиғилганларга сўзлаб берди.  Шундан сўнг тил курси ўқувчилари зуллисонайн шоир Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан иштирокчиларга ўқиб беришди.

CYMERA_20140210_221024

Тадбир сўнгида эса Нью-Йоркда фаолият юритаётган ажойиб овоз соҳибаси Маликахон Исмоилжонова томонидан Навоий ғазаллари билан айтилувчи ашулалар ижро этилди.  Мазкур маънавий кеча барчага манзур бўлди.

CYMERA_20140210_220939

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки,  хоҳ Ўзбекистонда,  хоҳ хорижда бўлсин, буюк ижодкор ҳазрат Алишер Навоий бобомиз доимо кўнглимиздадир.  У кишининг инсонлар учун меърос қолдирилган қимматли асарлари такрор ва такрор ижро этилажак!  Бу эса улуғ алломаларимиз ёди узоқда,  океан ортида ҳам  бизларни руҳлантириб,  буюк келажак сари чорлаб туришига исботдир.

Дилшод ЗОКИРОВ