Жорий йилнинг 1 июлидан биометрик паспорти бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқа олмайди

13708627831

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб хорижга чиқмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикалари фуқаролари биометрик паспортга эга бўлишлари лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 февралдаги қарорида бу белгилаб қўйилди.

Газета.uz’нинг хабар беришича, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқишлари тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда белгиланишича, 1 июлдан эътиборан биопаспорти бўлмаган мамлакат фуқароларига хорижий рейслар учун авиачипта ҳамда темир йўл чипталари сотилмайди.

Шунингдек, мазкур қарор асосида тегишли вазирлик, қўмита ва идораларга фуқароларга ўз вақтида биометрик паспорт берилишини таъминлашга доир кўрсатмалар белгиланган.

Ўзбекистонда фуқароларга биометрик паспортлар бериш 2011 йилнинг 1 январидан бошланган бўлиб, 2015 йилнинг охирига қадар тўлиқ якунланиши керак.