Ислом Каримов Туркия бош вазири Эрдоған билан учрашди

    erdogan

    Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Сочида бўлиб ўтаётган Қишки Олимпиада ўйинлари очилиш маросимидаги қатнашиш учун уюштирган сафари доирасида Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдоған билан учрашган.

    «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Ахборот» информацион дастури хабарида айтилишича, учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтган. Унда томонлар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш кераклигини алоҳида таъкидлашган.

    Учрашувда икки тараф манфаатларига тааллуқли масалалар ҳам муҳокама қилинган.

    “Ахборот” дастурида ушбу жараён ҳақида видеосюжет эълон қилинмади.