Яшанг, Америкадаги дзюдочиларимиз!

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида “Ватандош” Ўзбек-Америка жамияти қошида дзюдо тўгараги фаолият бошлаганлиги ҳақида хабар бергандик.

Бугун 2 карра Жаҳон ва Осиё ўйинлари совриндори, Сидней — 2000 Олимпиада ўйинлари иштирокчиси Мансур Жумаев бошчилигидаги Америкада истиқомат қилаётган фарзандларимиз – ёш дзюдочиларимиз расмий равишда Нью-Йоркдаги дзюдо спорт клублари ўртасида ташкиллаштирилган мусобақада муваффақиятли иштирок этишди.

20140223_110624

Тадбирда 4та спорт клубида шуғулланувчи спортчилар ғолиблик учун даъвогарлик қилишди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада кураш юрти – Ўзбекистон фарзандлари зафар қучишди. Мусобақа ғолибларини мусобақа ташкилотчилари таклифига биноан Ўзбекистоннинг кўп бора чемпиони Мансур Жумаев медаллар билан тақдирлади. Ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлган қуйидаги спортчиларимизни табриклаймиз:

– Жумаев Александр ўз вазн тоифасида мутлақ чемпион ва энг зўр иштирокчи сифатида махсус соврин эгаси;

– Жумаева Ангелиcа ўз вазни тоифасида ва бошқа тоифада 1-ўрин 2 та медаль соҳибаси;

– Саидмуродова Шабнам ўз вазни тоифасида 1-ўрин;

– Раҳмонова Стефани ўз вазни тоифасида 1-ўрин;

– Исроилов Бобуржон ўз вазни тоифасида 1-ўрин;

– Раҳмонова Британи ўз вазни тоифасида 1-ўрин ва энг гўзал қиз иштирокчи сифатида махсус соврин эгаси;

– Фурман Аъзамхон ўз вазни тоифасида 2-ўрин;

20140223_110340

Шундай қилиб мазкур мусобақада “Ватандош” Ўзбек-Америка жамияти қошида дзюдо тўгараги спортчилари умумий ҳисобда фахрли 1-ўринни эгаллашди. Ушбу спортчиларга мураббийлик қилаётган юртимиз фахри – чемпион Мансур Жумаевга “Ватандош” Ўзбек-Америка Федерацияси номидан миннатдорлигимизни изҳор қиламиз ва шогирдлари кураги ерга тегмаслигига тилакдошмиз.

Дилшод ЗОКИРОВ,

“Ватандош” учун махсус