“Renault”дан дронли автомобиль

“Renault” автокомпанияси яқин келажакда сотувга чиқариши кутилаётган “Kwid” автоулови томида кичик вертолётни эслатувчи учувчи мослама бўлади.

Машинанинг учувчи ҳамроҳи кабинага ўрнатилган планшет ёрдамида бошқарилиши ёки ўзи мустақил учиши мумкин. Йўллардаги траффик ҳақида хабар беришда ушбу дрон қўл келади. Тепадан туриб олинган видеони тўғридан тўғри машина  ичига юбориш имкониятига эга.

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтган автокўргазмада илк бор намойиш этилган “Kwid” келажак машиналарини эслатувчи ўзига хос ташқи ва ички дизайни билан ҳам ажралиб туради.

Машинанинг қачон савдога чиқиши ҳали маълум эмас.

kwid