Ўзбекистон Президенти масалаҳатчиси ДТМ раҳбари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 10 апрелдаги қарори билан Жаҳонгир Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда марказ сайтида маълум қилинган.

Давлат тест марказини шу кунга қадар Баҳром Исмоилов бошқариб келаётган эди.

Жаҳон Исмоилов эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, ва маданият йўналиши бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.