“Ўзбекнаво” жонли концерт берган хонандалар харажатини қисман қоплаб бермоқчи

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси жонли ижрода концерт берган хонандаларнинг концерт залига кетган харажатини  қоплаб бермоқчи. Бу ҳақда “Ўзбекнаво” вакили Одилжон Абдуқаҳҳоров “Сайёд” сайтига берган интервьюсида маълум қилган.

“Жонли ижрони тарғиб қилиш йўлида айтилдики, “агар хонанда бир ой жонли концерт қўйса,  ўша бир ойлик концерт зали пули  тўланади”, — деди “Ўзбекнаво” масъули.

“Ўзбекнаво” вакили агар Озодбек Назарбеков концерт харажатларини тўлаб қўймаган бўлса, унга биринчилардан бўлиб тўлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг октябрь ойида Shov-Shuv.Uz сайтига берган интервьюсида Озодбек Назарбеков “Энди мени танқид қилолмайсизлар! Энг катта камчилигимни бартараф этдим! Тўлиқ жонли куйлашга ўтдим. Ҳар қандай эл хизматида, концертларда мини-дискдан воз кечдим. Ҳар бир мусиқий оҳанг жонли чалинади, мен эса фонограммадан бир фоиз ҳам фойдаланмасликка қарор қилдим. Энди яккахон концертларим фақат жонли ижрода ўтади. Тўғри, бир неча кун жонли куйлаш осон кечмайди. Бироқ, саҳнада бўғилиб қолсам ҳам мухлисларим гувоҳ бўлади”, деб таъкидлаган.

Бироқ хонанданинг 6-23 апрел кунлари “Истиқлол” санъат саройида тақдим этган “Менинг бахтим” деб ном олган концерт дастури фонограмма орқали ижро этилиши ҳақида айтилган бўлса-да, кейинчалик Озодбек Назарбеков жонли куйлашга қарор қилган.