Миср суди Муҳаммад Мурсийнинг 683 нафар тарафдорини ўлим жазоси тавсия қилди

Миср суди судбяси Саид Юсуф ўтган йили ҳокимиятдан четлатилган Муҳаммад Мурсийнинг 683 нафар тарафдорини ўлим жазосига тавсия қилди. Улар мамлакатда зўравонликни содир қилган ҳамда полиция ходимларини ўлдирганликда айбланмоқда. Қатлга ҳукм қилинган орасида “Мусулмон биродарлари” диний партияси ғоявий раҳбари Муҳаммад Бадия ҳам бор.

Қонунга кўра, душанба куни суднинг ўлим жазосини қўллаш бўйича тавсиясини мамлакатнинг бош муфтийси кўриб чиқиши керак. Одатда бу расмиятчилик бўлиб, кўп ҳолатларда судья қарорлари тасдиқланади.

Агар суд қарори тасдиқланадиган бўлса, у Мисрда 1966 йилда қатл қилинган Саид Қутбдан сўнг ўлим жазосига ҳукм қилинган партиянинг энг нуфузли вакили ҳисобланади. Муфтийнинг қароридан сўнг 21 июнь куни яна бир суд бўлиб ўтади. Унда айбланувчиларга нисбатан сўнгги ҳукм эълон қилинади.

Судья Саид Юсуф ўтган ойда 529 нафар Мурсий тарафдорларини ўлим жазосига ҳукм қилган эди. Аммо улардан 37 нафари қатл этиладиган бўлса, қолган 490 нафари эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Эслатиб ўтамиз, “Мусулмон биродарлар” партияси мамлакатда террористик ташкилот сифатида тан олинган бўлиб, унинг фаолияти тақиқланган.