Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан ёзувчи қабри зиёрат қилинди

10 апрель куни Ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 120 йил тўлди. Ўзбекистонлик шоир Муҳаммад Исмоилнинг Facebook’даги саҳифасида айтилишича, бир гуруҳ ижодкорлар Абдулла Қодирий шаънига фотиҳа ўқишган.

“Бугун буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таваллуд топган кун. Буюк адибнинг 120 ёши муносабати билан бир гуруҳ ижодкорлар Камолон қабристонига(?) йиғилдик ва ўзбекнинг энг улуғ романнафисининг ҳақига Қуръон тиловат қилдик. Тиловатни Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсун ўқидилар”, деб ёзади шоир.

Сурат шоир Муҳаммад Исмоилга тегишли
Сурат шоир Муҳаммад Исмоилга тегишли

Муҳаммад Исмоил “шоир Икром Отамурод Қодирий қабри тепасида негадир 37 йилларни кўп эслаганини ва ўзининг “Ўттиз еттинчи йил” деб номланган шеърини бугун ўқиб бергани”ни ёзади.