“Vatandosh“ жамияти ҳузурида Саломатлик ва маданият маркази фаолияти йўлга қўйилди

“Vatandosh“ Ўзбек-Америка жамияти ҳамда “Kings Bay Y” жамоатчилик маркази ҳамкорликда Саломатлик ва Маданият Маркази фаолиятини йўлга қўйди.

Мазкур марказ қошида янги “Соғломлаштириш дастури” ишга тушди. Унда сиз учун чўмилиш ҳавзаси (бассейн), жисмоний тарбия зали, аэробика, йога, бильярд, стол тенниси билан шуғулланишингиз учун барча қулайликлар мавжуд! Дастурлар юқори малакали мутахассислар томонидан олиб борилади.
Шунингдек, Марказда:
– Инглиз тили ва компьютер курслари;
– Кўнгилочар ва мусиқий дастурлар, машҳур шахслар билан учрашувлар;
– Кўргазмалар, Нью-Йорк музейларига саёҳат;
– Миллий ва диний байрамлар, юбилейларни нишонлаш;
– Миллий кутубхона, халқ амалий санъати, ҳаваскорлик, шахмат-шашка ва бошқа тўгараклар;
– Ижтимоий маслаҳатчи хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.

Дастур қатнашчилари ИККИ МАҲАЛ ҲАЛОЛ ИССИҚ ОВҚАТ ВА ТРАНСПОРТ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ.

Мақсадимиз: Америкада истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун ўзбек жамоатчилик марказини ташкил қилиш. Сафимиздан ортда қолманг, азизлар!
Тўлиқ маълумот учун телефон: 347-757-1211 (Фароғат) ;
Е-mail: farogat@vatandosh.org
Манзилимиз: 2801 Emmons Ave, Brooklyn, NY 1123