Юлдуз Усмонова Севол кемасида қурбон бўлган болаларга атаб қўшиқ айтади

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 6 май куни Жанубий Кореянинг Кимхэ шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган концерт дастурини бекор қилди.

Бунга шаҳарда “Севол” йўловчи кемасининг ҳалокати муносабати билан эълон қилинган мотам сабаб бўлди. Бу ҳақда хонанданинг расмий сайти хабар бермоқда.

Pressnews.uz сайтининг ёзишича, аммо 4 май куни Сеул шаҳрида режалаштирилган концерт бекор бўлмаган. Шунингдек, Нилуфар Усмонованинг Instagram’даги саҳифасида Юлдуз Усмонова Севол кемаси ҳалокати қурбонларига айланган бегуноҳ болаларга атаб қўшиқ айтиши ҳақида хабар қолдирилган.