АҚШ Ўзбекистонга бензин тақчиллигини бартараф этишда ёрдам беради

АҚШнинг метанол институти “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компаниясига автомобиль бензинига қўшиладиган метанолдан фойдаланиш технологиясини тақдим қилади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар тарқатди.

Агентликнинг манбасига кўра, томонлар метанолни Ўзбекистонда автомобиль ёнилғисига татбиқ қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолаган. У тижорат сири нуқтаи назаридан шартнома шартлари ҳақида маълумот бермаган.

Ўзбекистон ҳукумати нефть қазиб олиш камайган бир шароитда муқобил хом ашёлардан — синтетик ёнилғи (GTL), сланец рудани қайта ишлаш ҳамда метанолдан фойдаланиш орқали нефть маҳсулотларини ишлаб чиқиш жараёнларини фаоллаштирмоқда.