Ўзбекистон ҳукумати МТСнинг қайтишига рухсат берди

 

Ўзбекистон ҳукумати “МТС” мобиль компаниясининг мамлакат алоқа бозорида бизнес юритишига рухсат берди.  “Интерфакс” ахборот агентлигининг ҳукумат доирасидаги манбаига таяниб хабар беришича, мазкур қарор чоршанба куни ҳукумат йиғилишида қабул қилинган.

Унга кўра, МТС Ўзбекистон тарафи билан бирга шўъба корхона очиб, МТС бренди остида фаолият юритади. Манбага кўра, таъсис ҳужжатлари яқин кунларда имзоланади. Ушбу келишув ҳақида бошқа маълумотлар келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 9 миллиондан ортиқ абонент базасига эга бўлган МТС (“Ўздунробита” МЧЖ ҚХ) 2012 йилда лицензиясидан маҳрум қилиниб, суд қарори билан банкрот деб эълон қилинган эди.