Ўзбекистоннинг нефть захиралари барқарор қолмоқда

Ўзбекистоннинг тасдиқланган нефть захиралари 2013 йил якунлари бўйича 100 миллион тонна (0,6 миллиард баррель)ни, табиий газ захиралари эса 1,1 триллион метр кубни ташкил қилди. Бу 2012 йилги кўрсаткичларга билан уйғундир. Бу ҳақда British Petroleum компаниясининг жаҳон энергетикаси ҳисоботида маълум қилинган.

BP экспертларининг фикрича, Ўзбекистон 2013 йилда нефть қазиб олишни 7,1 фоизга, яъни 2,9 миллион тоннагача камайтирган. Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистон суткасига 63 минг баррель нефть қазиб олган. Айни пайтда мамлакат ички бозорида нефть истеъмоли ҳажми 2012 йилдагига қараганда 2,1 фоизга — 3,3 миллион тоннагача ўсди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон ўтган йили 55,2 миллиард метр куб газ қазиб олди, бу 2012 йилдагига қараганла 2,8 фоизга кўпдир. Мамлакатнинг газ истеъмоли ҳажми эса шу даврга нисбатан 3,3 фоизга камайиб, 45,2 миллиард метр кубни ташкил қилди.

“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси йилига 70 миллиард метр куб миқдорида газни, шунингдек, 8 миллион тонна атрофида нефтни қазиб олиш имкониятига эга. Холдинг маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ўрганилган углеводород захиралари 2,52 миллиард тонна шартли ёнилғин, ундан 65 фоизини газ захиралари ташкил қилади.