Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Александр Шадрин вафот этди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Локомотив” футбол клуби аъзоси Александр Шадрин 26 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Стадион” сайти хабар тарқатди.

Сайтнинг “Локомотив” клуби матбуот хизматига таяниб хабар беришича, футболчи ошқозон касаллиги сабабли операция столига ётқизилган, бироқ операция мувафаққиятсиз якунланган.

“Шадрин ёш бўлишига қарамай, терма жамоа сафида тўрт ўйинда тўп тепишга ва Япония майдонида терма жамоамизга тарихий ғалаба келтирган гол муаллифига айланган эди”, — дейилади хабарда.

“Локомотив” футбол клуби расмийлари футболчининг оила-аъзоларига ўз таъзиясини билдирган.