Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг 99-сессияси Самарқандда ўтказилади

“Ўзбектуризм” миллий компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) ижроия кенгашининг 99-мажлиси Самарқандда ўтказилади.

Мазкур қарор шу йилнинг 4-6 июнь кунлари UNWTOнинг Испанияда бўлиб ўтган 98-сессиясида қабул қилинган. Кейинги мажлисни ўтказиш жойи очиқ овоз бериш йўли билан аниқланиб, Ижроия кенгашининг барча аъзолари қўллаб-қувватлаган.

Шуни қайд этиш керакки, бундан аввалроқ UNWTO ижрочи директори Самарқандда ушбу ташкилот сессияси ўтказилиши айтилган эди.