Қозоғистон ўнта мамлакат фуқаролари учун виза тартибини бекор қилди

Қозоғистон бир тарафлама тартибда 10 та мамлакат фуқаролари учун виза тизимини бекор қилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев хорижлик инвесторлар ялпи мажлисида маълум қилган.

“Бугун биз бир тарафлама тартибда Қозоғистонда юксак инвестициявий фаоллик кўрсатган 10 та мамлакат фуқаролари учун виза режимини бекор қилишни маълум қиламиз.  Ушбу рўйхатда Буюк Британия, Германия, Италия, Малайзия, Нидерландия, БАА, Корея Республикаси, АҚШ, Франция ҳамда Япония ўрин олган”, — Нурсултон Назарбоев.

Унинг фикрича, виза тўсиқларининг олиб ташланиши тадбиркорларга ўз бизнесини ва халқаро амалиётини кенгайтириш учун жуда зарурдир.