Туркияда президентлик сайловига бош вазир Эрдоған номзоди илгари сурилди

Туркия бош вазири Ражаб Таййиб Эрдоған мамлакат президентлиги учун сайловларда иштирок этади. У амалдаги ҳукумат партияси — Адолат ва тараққиёт партиясидан ўз номзодини қўяди. Шу йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтган партия қурултойида партия аъзолари унинг номзодини қўллаб-қувватлашди.

Экспертлар фикрича, Эрдоған президентлик сайловларида асосий номзод бўлиб, миллий ва ҳудудий даражада ўрта синф вакиллари унинг номзодини қўллаб-қувватлайди.

Шу йилнинг 30 июнь куни эса Туркия президенти Абдулла Гул яқинда бўлиб ўтажак президентлик сайловларида ўз номзодини илгари сурмаслигини маълум қилди. “28 август куни менинг ваколатим тугайди. Мен ўз номзодимни илгари сурмайман. Биз ушбу масалани бош вазир билан 30 мартдаги ҳудудий сайловлардан  олдин муҳокама қилган эдик”, деди Абдулла Гул.

Туркияда президентлик сайловлари шу йилнинг 10 август куни бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган дастлабки икки нафар номзоднинг номи маълум. Хусусан, мухолифатдаги Миллий-республика партияси ва Миллий ҳаракат партияси ягона номзодни — Ислом конференцияси ташкилотининг собиқ раҳбари Экмеледдин Иҳсонўғли номзодини илгари суришган бўлса, курдларнинг Демократик партиясидан Салоҳиддин Демиртош ҳам президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди.

Қонунчиликка кўра, сайловнинг биринчи турида номзодлардан биронтаси ҳам 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмаса, иккинчи тур сайловлари 24 август куни бўл