АҚШ ҳукумати Афғонистон билан чегарадаги божхона постларини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга 12 миллион доллар грант ажратади

АҚШ Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасига Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда жойлашган божхона постларини мустаҳкамлаш учун 12 миллион доллар миқдорида грант ажратади. “РИА Новости”нинг хабар беришича, “Олот” божхона постини таъмирлаш ҳамда “Лабоб” чегар комплексини барпо этиш бўйича лойиҳалар Америка ҳукумати билан келишилган. Ушбу маблағлар жорий йилнинг иккинчи ярмида ажратилади.

Бундан аввалроқ Давлат божхона қўмитаси тизимни модернизация қилишга 2013-2015 йилларда 30 миллион ажратиши ҳақида маълум қилинган эди.

Мазкур лойиҳаларга биноан, Афғон гиёҳванд моддаларига қарши курашишга қаратилган махсус ва тактик жиҳозларни харид қилиш назарда тутилмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистон ҳукумати ўз маблағларидан ташқари Хитой, Жанубий Корея, АҚШ ва Япония грантларини ҳам жалб қилади.