Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятида ўзгариш юз берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Алишер Қурманов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган.
У шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида у қайси ўринбосарнинг ўрнига тайинлангани ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматов пенсияга чиқиши муносабати билан лавозимидан озод қилинган эди.