Шаҳрисабзда ОИВ инфекциясидан 6 нафар вояга етмаган вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 2007-2013 йилларда ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш борасида самарасиз иш олиб борилиши натижасида 26 нафар вояга етмаган ушбу вирусга чалинган ҳамда уларнинг 6 нафари вафот этган.

Бу ҳақда Шаҳрисабз тумани прокурори Шерали Аширов “Ҳуқуқ” газетасида Шаҳрисабз тумани тиббиёт бирлашмаси фаолияти бўйича олиб борилган текширишлар натижалари ҳақида маълум қилган. 2001-2014 йиллар давомида туман миқёсида 113 нафар шахс ОИВ юқтириб олган бўлиб, бу вилоят бўйича 18 фоизни ташкил қилган.

“Ҳудудий қишлоқ врачлик пунктларида ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларга нисбатан амбулатория карталари юритилмаган ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмган”, дейилади прокурор мақоласида.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 113-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши ташкиллаштирилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган