Севара Назархон кузда Москва, Санкт-Петербург ва Дубайда концерт беради

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон 24 октябрь куни Москвадаги «Крокус Сити Холл», 29 октябрда эса Санкт-Петербургдаги «Октябрский» концерт залларида ўз яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Хонанда расмий сайтининг маълум қилишича, «Мактублар, сўзлар ва жумлалар…» («Письма, слова и фразы…») деб аталган дастур учун чипталар нархи Санкт-Петербургда 1650 рубль (тахминан 110 минг сўм), Москвада 2000 рубль (тахминан 132 минг сўм)дан бошланади.

Севара Назархон Дубайдаги “Jumeirah Beach” меҳмонхонасида концерт дастурини тақдим этади. Анонсга кўра, концерт 5-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.