Ўзбекистонда маҳаллий автомобилларга шартномалар берила бошланган

Тошкентда 6 август кунидан бошлаб маҳаллий автомобилларни харид қилиш учун миллий валютада шартномалар берила бошланган. Бу ҳақда “Подробно” ахборот агентлиги хабар тарқатди. Хабарда қайд этилишича, шартнома берилиши ҳақидаги миш-мишлар кечадан илдиз отгани боис шаҳарнинг қатор автомобиль салонларида одамлар гавжум бўла бошлади.

Агентликнинг қайд этишича, ҳозирча автосалонлар асосан қиммат маркадаги автомобилларга — “Кобальт”, “Каптива”, “Орландо” ва “Малибу” автомобилларига шартнома тақдим қилмоқда. “Ласетти”, “Нексия”, “Спарк” сингари автомашиналарга шартномалар айрим автосалонларда бўлса, айримлари эртага уларнинг пайдо бўлиши ҳақида маълум қилишган. Ҳозирча “Матиз”га ҳеч бир автосалонда шартнома берилаётгани хабар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шартнома рўйхатга олинганидан сўнг уч кун ичида унда кўрсатилган маблағнинг 85 фоизини аванс тариқасида тўлаш талаб қилинади.

865200f1558845822883cbedcbad7287

Прайслистга кўра, энг арзон автомобиль — “Спарк” (биринчи позицияси) 27 937 400 сўм миқдорида белгиланган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон маҳаллий автомобилларни реализация қилиш бўлишича камдан-кам мамлакатларда бўлган тажрибага эга.