Россияда ўзбек “Чучвара” тамаддихоналари тармоғи очилмоқда

Россиянинг Новосибирск шаҳрида “Чучвара” тамаддихоналар тармоғининг илк шохобчаси очилди.

Anhor.Uzнинг хабар беришларича, «Замонавий Шарқ» услубидаги “Чучвара” тамаддихоналари ўзида ўзбек ошхонаси ва Европа сервиси анъаналарини бирлаштирган.

Овқатланиш муассасасининг бош таоми нархи 190 рубль бўлган ўзбекча чучварадир. Менюдан, шунингдек, палов (290 рубль), сомса (120 рубль), шўрва (260 рубль) ўрин олган.

Овқатларнинг тайёрланиш жараёнини залдан туриб томоша қилиш мумкин. Тармоқ бренд-менежерининг сўзларига кўра, “Чучвара”га етарли даражада кўп мижоз, асосан эркак хўрандалар ташриф буюрмоқда.