Ислом Каримов Ўзбекистон — Қирғизистон муносабатлари яхши қўшнилик руҳида ривожланишига ишонч билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаевни ва қирғиз халқини Қирғизистон мустақиллик куни билан табриклади.

Ислом Каримов ўз мактубида Ўзбекистон — Қирғизистон муносабатлари яхши қўшнилик, амалий ҳамкорлик ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида ривожланишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон раҳбари вазиятдан фойдаланиб, Қирғизистон раҳбарига соғлиқ ва муваффақият, Қирғизистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.