Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Facebook’да ўз расмий саҳифасини очди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Facebook ижтимоий тармоғида ўзининг расмий саҳифасини очди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар тарқатди.

“Ушбу саҳифа дунёда ўсиб бораётган Ўзбекистонга, давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатга бўлган қизиқишни тўлиқ қондиришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз”, дейилади хабарда.

Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистонда давлат органлари ижтимоий тармоқларда ҳали тўлиқ фаолиятини йўлга қўйгани йўқ.