АҚШ Бош прокурори истеъфога чиқди

АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер истеъфога чиқди. У бу борада АҚШ президентига ариза билан мурожаат қилган. Барак Обама яқин соатлар ичида баёнот билан чиқиши кутилмоқда.

Эрик Холдер ўз лавозимида янги бош прокурор тайинлангунга қадар ишлаб туришини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Бош прокурор айни пайтда мамлакат адлия вазирлигини ҳам бошқаради.

Шуни қайд этиш керакки, Эрик Холдер 2009 йилда ушбу лавозимга тайинланган бўлиб, АҚШ тарихидаги илк афро-америкалик бош прокурор ҳисобланади. Бунгача у хусусий юридик фирмада фаолият кўрсатган. 1997-2001 йилларда эса Бош прокурор ўринбосари сифатида иш олиб борган.

Ҳозирча унинг истеъфога чиқиши сабаблари ҳақида ҳеч қандай ахборот йўқ.

Шуни қайд этиш керакки,  Эрик Холдер ва Конгресс ўртасида қатор зиддиятли масалалар йиғилиб қолган эди.