Тошкентдан Америкага қўнғироқ қилиш тартиби ўзгарди

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси тармоғининг Тошкент щаҳар телефон тармоғи филиалида шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш учун рақам териш тартибини ўзгартирди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 октябридан халқаро нумерация стандартларига ўтилди.

Энди шаҳарлараро алоқага чиқиш аввалги «8» ўрнига «0» билан, халқаро алоқага чиқиш эса «8-10» ўрнига «00» орқали амалга оширилади.

Яъни халқаро чиқиш қўнғироқлари илгарилари Америкага 8-10-1-718-XXXXXXX тартибида амалга оширилган бўлса, 1 октябрдан улар 00-1-718-XXXXXXX кўринишида терилиши керак.