Ўзбекистонда оилалар ўртасида ажралишлар сони ортмоқда

2014 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, республикада доимий аҳоли сони 30 миллион 702,8 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 210 минг кишига ёки 0,7 фоизга кўпайди.

Шундан 15 миллион 633,8 минг киши — шаҳар (умумий аҳоли сонининг 50,9 фоизи) ва 15069,0 минг киши — қишлоқ жойларида (49,1 фоизи) истиқомат қилади. Бу ҳақдаги маълумотлар Статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди.

2014 йилнинг январь—июнида ФҲДЁ органларида 107,8 мингта никоҳ ва 14,4 мингта ажралиш рўйхатга олинди.

Ҳар минг аҳолига нисбатан 7,1 та (2013 йилнинг шу даврида – 7,3 та) никоҳ ва битта (2013 йилнинг шу даврида – 0,7 та) ажралишлар тўғри келади.