Ўзбекистонда сайлов кампанияси 15 сентябрдан бошланади

Ўзбекистонда парламент сайловлари бўйича сайлов кампанияси шу йилнинг 15 сентябрдан эълон қилинди.

Давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари (Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига) сайловлар шу йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтади.

Марказий сайлов комиссияси қарори билан жами 135 та сайлов округи ташкил қилинади. Унга кўра, ҳар бир сайлов округи 154 минг аҳоли сони ҳисобига тузилади.

Сиёсий партиялар сайловда қатнашиш учун тегишли ҳужжатларни шу йилнинг 12 октябрига қадар Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади. Номзодлар кўрсатиш эса 17 октябрдан бошланиб, 6 ноябрда тугайди.

Газета.uz хабарига кўра, Ўзбекистонда сайловчилар сони 20 миллион нафарга етди.