Ислом Каримов Тожикистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 11-12 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

ЎзА расмий хабарид айтилишича, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболларини, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликка оид ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалаларни муҳокама қиладилар.

Саммитда, Тожикистон оммавий ахборот воситаларига кўра, 10 та мамлакат раҳбари, иккита мамлакат ташқи ишлар вазири, шунингдек, 7 та халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.